17.01.2022 йилдаги Президентнинг “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра айрим акциядорлик жамиятлари акциялари биржа орқали сотилади.
UzAuto Motors компаниясининг 100 фоиз акцияси «Тошкент» республика фонд биржасида IPO`га чиқарилади.
Қарорга муқофиқ, яна бир қатор акциядорлик жамиятлари, шу жумладан, UzAuto Motors Powetrain, Ўзбекгеофизика, Ўзтемирйўлконтейнер, Дори-дармон, Ўзбекистон почтаси, Универсал Суғурта ва Alskom компаниялари акциялари сотувга қўйилади.
Шунингдек, қарорга кўра, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача:
- Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;
- норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;
- резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.
Изоҳ қолдириш