«Captiva-5» бўйича жами 461 мижознинг шартнома пули тўланган бўлиб, ҳозирда уларнинг 207 нафари бошқа машина олишга қарор қилган.
«UzAuto Motors» «Captiva-5» автомобилларини етказиб беришни тўхтатгани ҳақида хабар қилинганди.
Компания ахборот хизмати автомобиль бўйича бекор қилинган шартномалар учун қанча компенсация тўлашини маълум қилди.
Қайд этилишича, мижоз мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағ тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этилиши айтилган.
«Captiva-5» бўйича жами 461 мижознинг шартнома пули тўланган бўлиб, ҳозирда уларнинг 207 нафари бошқа машина олишга қарор қилган. Шу билан бирга, 161 нафар харидор тўланган пулни қайтариб олган ҳамда 41 мижоз компенсация сифатида тақдим этилган 5 фоизлик тўлов суммасини олган.
Изоҳ қолдириш