Ҳашаматли автомобил ихлосмандларига таниш бўлган янгиланган Chevrolet Traverse ва Chevrolet Tahoe 2022 моделлари учун бугундан бошлаб шартнома тузиш мумкин.
Chevrolet Tahoe 2022
Узунлиги беш метрдан ошиқ бўлган автомобил салобатли кўринибгина қолмай, ёнилғи сарфини камайтириш учун замонавий 5,3 литрли двигател ҳамда 10 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Chevrolet Tahoe двигатели 343 от кучига эга бўлиб, 512 Nm максимал айланиш моменти- 8 сонияда 100 км/с.гача тезланади.
Chevrolet Tahoe " Magnetic Air Ride Control " пневматик осма тизим билан жиҳозланган. Автомобил ҳар қандай шароитда қўлланилишидан қатъий назар ҳар қулай ҳаракатланишни таъминлайди. Автоматик круиз-контрол тизими автомобилни ҳаракатланиш қаторида ушлаб туриб, доимий барқарорлигини таъминлайди ҳамда тўсатдан тўсиқ пайдо бўлганда автоматик тарзда тормоз тизимини фаоллаштиради.
Янги Chevrolet Tahoe 2022 10,2 дюмли сенсорли ахборот-кўнгилочар экранига эга. Шунингдек, унга 9 та калонкадан иборат премиум "Bose" динамиклари уланган. Экранда автомобил ҳолатини 360 градусда кўриш мумкин.
Chevrolet Tahoe 2022 йил моделининг янги опциялари қуйидагилар:
– Панорамали люк;
– симсиз қувватлаш қурилмаси;
– пиёдаларни аниқлаш тизими;
– ҳаво айлантириш хусусиятига эга бўлган чарм ўриндиқлар;
– масофадан гараж эшигини бошқариш функцияси;
– 3 зонали иқлим назорати (климат-контрол) тизими;
– тўлиқ олд ва орқа диод фаралар;
– ўчириш функциясига эга старт/стоп тизими;
– олд ўриндиқлар вентиляцияси.
– 360 камера;
– ҳаракатланиш қаторини сақлаш ва бошқалар.
Chevrolet Traverse 2022
Traverse 3,6 литрли В6 двигатели 318 от кучига эга бўлиб, 7,6 сонияда 100км/с гача тезланиш билан автомобилни қулай бошқаришни ҳамда ёқилғи тежамкорлигини таъминлайди. Етти ўриндиқли автомобил қулайлик учун энг сўнгги функциялар билан бирга кўнгилочар ҳамда хавфсизлик бўйича энг илғор технологияларни таклиф этади.
Рангли 8 дюмли сенсор экран 10 та калонкадан иборат премиум "Bose" динамикли мультимедиа тизимига эга. Хавфсизлик технологиялари ва техник хусусиятлари туфайли Traverse билан йилнинг исталган вақтидаги ҳар қандай сафарда ўзингизни янада ишончли ва эркин ҳис қиласиз.
Chevrolet Traverse 2022 йил моделининг янги опциялари қуйидагилар:
– Олдидаги транспорт воситасига мослашувчан круиз-контрол
– автоматик тормоз тизими;
– тўлиқ олд ва орқа диод фаралар;
– ўчириш функциясига эга старт/стоп тизими;
– хавфдан огоҳлантирувчи ўриндиқ;
– олдидаги автомобилга нисбатан дистанция мониторинг системаси;
– ҳаракатланиш қаторини сақлаш;
– симсиз қувватлаш қурилмаси ва бошқалар.
Изоҳ қолдириш