Жорий йилда товар ва хизматлар экспортини камида 20 фоизга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Давлат дастури лойиҳасида келтирилган.
Амалга ошириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар тайинланди.
Давлат дастурига кўра, йил охирга қадар товарлар ва хизматлар экспорти 12 млрд АҚШ долларига етиши кутилмоқда.
Қуйидаги амалий чора-тадбирлар режалаштирилган:
– Ҳукумат комиссияси томонидан экспорт қилувчи корхоналар билан корхонабай ишлаш тизимини фаол давом эттирган ҳолда, уларнинг фаолияти давомидаги муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш;
– инвестиция дастурлари доирасида ишга тушириладиган янги ишлаб чиқариш қувватларини экспорт фаолиятига кенг жалб этиш чораларини кўриш;
– хомашё экспортини кескин камайтирган ва республика ҳудудида чуқур қайта ишлаган ҳолда, юқори қўшилган қийматли саноат маҳсулотлари экспорт ҳажмини кенгайтириш чораларини кўриш;
Изоҳ қолдириш