Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил ортиши кузатилмоқда

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил ортиши кузатилмоқда

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2025 йилнинг февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 10,3 фоизга ошиб, 1103 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 7,6фоизга ортган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 15,5 фоизга ортган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 3,4фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 23,9фоизга ортган.

Ҳудудлар кесимида Фарғона вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2025 йил февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Фарғона (46,7 %), Тошкент (43,7 %), Қашқадарё (39,5 %), Андижон (32,9 %) вилоятлари ва Тошкент (43,6 %) шахрида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (график №2).

График №2

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2025 йил февраль ойида банклараро тўлов операциялари сони 6 108,2 минг тани ташкил этди ва 2025 йилнинг январь ойига нисбатан 430,8 минг транзакцияга (7,6 %) ортган.

Банклараро тўлов операциялари сони ўтган ойга нисбатан 3 та ҳудудда камайган.

2025 йил февраль ойида республиканинг 11 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ортган. Хусусан, Сурхондарё (24,7 %), Тошкент (12,5 %), Хоразм (10,4 %), Навоий (10,2 %) ва Андижон (8,4 %) вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилган.

Шунингдек, ушбу кўрсаткич Бухоро (5,5 %), Қашқадарё (2,0 %) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (0,3 %) камайган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2025 йилнинг февраль ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,1549 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 15,5 фоизга ошганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 19,3 фоизга ва тузилган битимлар сони 11,6 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил февраль ойида 6 728,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 8,9 фоизга ортган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил февраль ойида 1,0340 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 3,4 фоизга ортган. Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 фоизга камайган.

2025 йил февраль ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (459 104 бирлик) нисбатан 7 077 бирликка ортиб, 466 181 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 330 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 363 628 тадан 370 364 тага ортган (ўсиш 6 736 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 91 764 тадан 91 775 тагача (11 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 4 042 тани ташкил этиб, 2025 йилнинг январь ойига нисбатан 330 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2025 йил февраль ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 1,2394 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг январь ойига нисбатан 23,9 фоизга ортган. 2025 йилнинг февраль ойида юридик шахслар томонидан 352 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1103

↑1,0759

↑1,1549

↑1,0340

↑1,2394

Фарғона вилояти

↑1467

↑1,0516

↑2,0000

↑1,0644

↑2,1538

Тошкент вилояти

↑1437

↑1,1249

↑1,9315

↑1,0229

↑1,5238

Тошкент шаҳри

↑1436

↑1,0800

↑2,0000

↑1,0269

↑1,0556

Қашқадарё вилояти

↑1395

↓0,9803

↑2,0000

↑1,0394

↓0,7778

Андижон вилояти

↑1329

↑1,0839

↑1,5971

↑1,0391

↑2,7500

Бухоро вилояти

↑1296

↓0,9452

↑1,6731

↑1,0343

↑2,2857

Хоразм вилояти

↑1286

↑1,1036

↑1,5028

↑1,0293

↑2,4000

Сирдарё вилояти

↑1272

↑1,0057

↑1,6936

↑1,0553

↓0,3333

Сурхондарё вилояти

↑1239

↑1,2477

↑1,1200

↑1,0645

↑4,0000

Самарқанд вилояти

↑1218

↑1,0507

↑1,4627

↑1,0358

↑1,2381

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1147

↓0,9966

↑1,2657

↑1,0537

↑2,0000

Наманган вилояти

↑1120

↑1,0414

↑1,2122

↑1,0375

↑1,4000

Жиззах вилояти

↑1093

↑1,0090

↑1,2393

↑1,0416

↓0,5000

Навоий вилояти

↑1089

↑1,1025

↑1,0729

↑1,0428

↑1,5000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1091

↓0,8962

↑1,2097

↓0,9761

↑2,6269

Хоразм вилояти

↑1510

↓0,9216

↑1,5433

↓0,9568

↑12,0000

Қашқадарё вилояти

↑1497

↓0,7947

↑2,0000

↓0,9484

↑7,0000

Самарқанд вилояти

↑1464

↓0,8402

↑2,0000

↓0,9702

↑5,2000

Сурхондарё вилояти

↑1448

↓0,8931

↑2,0000

↓0,9774

↑4,0000

Тошкент шаҳри

↑1265

↓0,9002

↑1,2969

↑1,6793

↑2,0652

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1234

↓0,9529

↑1,3004

↓0,9110

↑6,0000

Навоий вилояти

↑1221

↓0,8726

↑1,5562

↓0,9219

↑3,0000

Сирдарё вилояти

↑1188

↓0,8082

↑1,5887

↓0,9530

↑2,0000

Бухоро вилояти

↑1158

↓0,9122

↑1,3416

↓0,9384

↑3,2000

Андижон вилояти

↑1139

↓0,9600

↑1,3117

↓0,9638

↑2,2000

Жиззах вилояти

↑1109

↓0,7965

↑1,4816

↓0,9444

↑1,0000

Тошкент вилояти

↑1071

↓0,8759

↑1,0612

↑1,0018

↑4,0000

Наманган вилояти

↑1009

↓0,8436

↑1,0267

↓0,9971

↑2,8000

Фарғона вилояти

↓989

↓0,8510

↓0,9817

↓0,9743

↑2,8000

Исломбек Сапарматов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар