Тошкент шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бўйича 12 та лойиҳани тақдим этди (+ рўйхат)

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бўйича 12 та лойиҳани тақдим этди (+ рўйхат)

Пойтахт ҳокимлигида 2021 йилда Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва йўлларни таъмирлаш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов жорий йилда пойтахтимизда қурилиши режалаштирилган бино ва иншоотлар, ободонлаштирилиши мўлжалланган боғ, хиёбон ва майдонлар бўйича белгиланган чора-тадбирлар борасида маълумот берди.

Тадбирда Тошкентнинг қиёфасини янада яхшилаш, кўкаламзорлаштириш ва аҳоли учун қўшимча хордиқ чиқариш масканларини яратиш юзасидан ишлаб чиқилган 10 дан ортиқ лойиҳалар тақдим этилгани алоҳида муҳокамаларга сабаб бўлди.

Учтепа туманида барпо этилиши кўзда тутилган “Истироҳат” ва Лутфий боғлари лойиҳаси, Абдулла Қодирий кўчасининг Себзор кўчасидан Шайхонтоҳур кўчасигача бўлган 1,9 км қисмини пиёдалар учун сайилгоҳ ҳудуди сифатида ташкил этиш, Гагарин монументи (Чилонзор 3-даҳа) ва унинг атрофидаги хиёбонни қайта таъмирлаш, Ботаника боғини янада кўркамлаштириш, Авиация боғини барпо этиш, Янги Сергели боғи, Оҳангарон шоҳ кўчасини замонавий талаблар асосида ободонлаштириш, “Новза” сой бўйи сайилгоҳи, Қора қамиш канали сайилгоҳи, Қорасу ва Жун каналлари атрофида сайилгоҳлар ташкил этиш лойиҳалари журналист ва блогерларда катта қизиқиш уйғотди. Улар ҳар лойиҳанинг қиймати, экологияга таъсири, қурилиш ишларида ногиронлиги бор инсонларнинг талаб ва эҳтиёжлари инобатга олингани каби қатор саволларига жавоб олдилар.

Анжуман давомида бу лойиҳаларнинг барчаси Тошкент аҳли муҳокамасига қўйилиши, аҳолидан улар бўйича фикр ҳамда таклифлар олинганидан сўнг, такомиллаштирилиши айтиб ўтилди. Бундан сўнг эса барча лойиҳалар Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг сессияларида атрофлича кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланганидан кейин ҳаётга тадбиқ этилади.

01_Истироҳат боғи

02_Лутфий_боғи

03_Абдулла_Қодирий_2021

04_Алишер Навоий_киносаройи

05_Гагарин_хиёбони

06_Шароф_Рашидов_Ўзбекистон тарихи давлат музейига туташ хиёбон

07_Ботаника_боғи

08_Авиация_боғи

09_Сергели_1_боғи

10_Оҳангарон_йўли кўчасини ободонлаштириш

11_Каналларни_ободонлаштириш

12_Велойўлаклар_2021

Анжуманда жорий йилдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида қўшимча маълумот берилар экан, ҳар бир маҳалла шароити ўрганилгани ҳолда, уларда имкониятидан келиб чиқиб, қўшимча автотураргоҳлар, болалар майдончалари, work out майдонлари ташкил этилиши айтиб ўтилди. Шу билан бирга 50 дан ортиқ маҳаллалар учун замонавий маҳаллар идораларини қуриш режалаштирилгани маълум қилинди.

2021 йилнинг Инвестиция дастурига эса 30 та объект киритилган бўлиб, уларда ҳам тегишли равишда белгиланган муддатларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши қайд этилди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар