Янги тартиб асосида ипотека кредити ва субсидия олишда қайси банкларга мурожаат қилса бўлади?

Янги тартиб асосида ипотека кредити ва субсидия олишда қайси банкларга мурожаат қилса бўлади?

Марказий банк матбуот хизмати аҳолидан тушган қуйидаги: "Янги тартиб асосида ипотека кредити ва субсидия олишда қайси банкларга мурожаат қилсак бўлади?", деган савол юзасидан изоҳ берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ–5886-сонли Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган “Аҳолига кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратиш концепциси”га асосан белгиланган мувофиқлик мезонларига жавоб берувчи 14 та банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган барча филиалларига Давлат хизматлари агентлиги ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар