Ўзбекистон “World travel market 2019” жаҳон сайёҳлик ярмаркасида фаол иштирок этди

Ўзбекистон “World travel market 2019” жаҳон сайёҳлик ярмаркасида фаол иштирок этди

Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари Лондонда ташкил этилган “World travel market 2019” жаҳон сайёҳлик ярмаркасида фаол иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Таъкидлаш жоизки, WТМ туризм соҳасида энг йирик ва оммабоп халқаро кўргазмалардан бири бўлиб, 1980 йилдан бери ҳар йили ўтказилиб келинмоқда. Бу йил мазкур кўргазма дунёнинг 182 мамлакатидан келган 50 мингдан ортиқ қатнашчинини бирлаштирди. Ушбу кўргазмага ташриф буюрувчилар 100 минг кишидан ошди ҳамда 2 минг 800 дан ортин ОАВ вакили ярмарка ишини ёритиб борди.

Ўзбекистон 2009 йилдан бери мазкур халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этиб келмоқда. Жорий йил мамлакатимиз делегацияси таркибини Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистан ҳаво йўллари” МАК ва “People Travel”, “Orient Voyages”, “Hyatt Regency Tashkent”, “Compass Tours”, “Ulysee Tour” сайёҳлик агентликлари вакиллари ташкил қилди. Ўзбекистон миллий стендида мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти, маданий мероси ва замонавий қиёфаси тақдим этилди, видеороликлар намойиш қилинди.

Кўргазмада иштирок этиш туроператорларга туризмни ривожлантириш тенденциялари ва истиқболлари тўғрисида батафсил маълумот олиш, ушбу бизнеснинг янги йўналишлари ҳамда самарали бошқариш усуллари билан танишиш имкониятини берди. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси кўргазма доирасида Буюк Британия сайёҳлик уюшмалари, жумладан, “Association of Group Operators”, “National Tourist of Offices & Representatives Association”, “Association of British travel agent”, “Association of independent tour operators”, turoperatorlari, “Travel The Unknown”, The Travel Experts”(religious Tourism), “Silk Road Adventures”, Саёҳат ва туризм масалалари бўйича Британия институти, “Wonderlust Magazine” нашриёти вакиллари ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли битимлар тузди.

Делегация БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг “Қишлоқ жойларда туризмни ривожлантиришнинг замонавий техналогиялари” мавзуидаги вазирлик саммитида ҳам қатнашди. 50 дан ортиқ туризмни рожлантириш вазирлиги ва сайёҳлик кенгаши маъмурияти раҳбарлари қатнашган мазкур саммитда глобал туризм соҳасидаги долзарб масалалар, тармоқни янада ривожлантириш тенденциялари ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Қайд эътиш жоизки, кўргазма доирасида америкалик мутахассис Тара Пендая ўзбек миллий рақс санъатини тақдим қилди. У томонидан ижро этилган рақслар кўргазма иштирокчилари орасида Ўзбекистон маданиятига қизиқувчилар сони ортишига хизмат қилди. Т.Пендая ўзбек рақсларига бўлган муҳаббати туфайли ушбу санъат турини мукаммал даражада ўрганиб, турли мамлакатларда ўтказилаётган халқаро кўргазмаларда ўз иқтидорини намойиш этиб келмоқда.

Ўзбекистон туризм соҳаси вакиллари мазкур кўргазмада Буюк Британия ва Европа сайёҳларининг мамлакатимизга оқимини янада ошириш борасида манфаатли келишувларга эришди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар