Республика Махсус комиссияси: Боғча, мактаб ва ўқув курсларига бўлган чеклов ўз кучида қолади

Республика Махсус комиссияси: Боғча, мактаб ва ўқув курсларига бўлган чеклов ўз кучида қолади

Коронавирусга қарши кураш Республика Махсус комиссиясининг жорий йил 8 майдаги алоҳида ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш ҳақидаги қарорига қарамай, хавфсизликни таъминлаш мақсадида таълим муассасалари ва ўқув курслари, шу жумладан давлат, хусусий, оилавий, давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятига чеклов ўз кучида қолади.

Ушбу чеклов чораларини узайтиришдан мақсад — болалар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг саломатлигини коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфидан ҳимоя қилишдир.

Карантин чораларини юмшатиш босқичма-босқич амалга оширилади ва болалар томонидан коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи тўла бартараф этилган заҳоти, МТТлар фаолияти тикланади. Бу ҳақда қўшимча маълум қилинади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар