Тошкент вилоятининг 7 та тумани ва 3 та шаҳри қизил ҳудудга киритилди

Тошкент вилоятининг 7 та тумани ва 3 та шаҳри қизил ҳудудга киритилди

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 26 май 2020 йил ҳолатига кўра, вилоятда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифалаштирилган туман(шаҳар)лар рўйхатини эълон қилди.

"ҚИЗИЛ" ҳудудлар – Бекобод, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари, Қибрай, Оққўрғон, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқоричирчиқ, Янгийўл туманлари.

"СAРИҚ" ҳудудлар – Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ туманлари.

"ЯШИЛ" ҳудудлар – Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар