UzAuto Motors автомобилларни максимал фойда билан харид қилишни таклиф қилмоқда

UzAuto Motors автомобилларни максимал фойда билан харид қилишни таклиф қилмоқда

UzAuto Motors компанияси Malibu 1,5 ва Tracker автомобилларини фойда билан харид қилишни таклиф қилмоқда.

"Фақатгина карантин даврида республикамизнинг БАРЧА АВТОСАЛОНЛАРИДА ушбу моделларни чегирма асосида харид қилишингиз мумкин", дейилади компания хабарида.

Автомобиль хариди учун 100% олдиндан тўлов амалга оширган харидор Malibu 1,5 автомобили учун 5%, Tracker учун 10% чегирмага эга бўлади.

  • Malibu- 1,5 Turbo – 278 322 334 сўм ўрнига 265 000 000 сўм
  • Tracker LT А/T –222 150 992 сўм ўрнига 199 000 000 сўм
  • Tracker LT M/T –189 838 121 сўм ўрнига 170 000 000 сўм тўлайсиз.

Бундан ташқари UzAuto Motors ушбу моделларни муддатли тўлов шартлари асосида харид қилиш таклифини ҳам билдирмоқда. Бунинг учун ушбу автомобилларнинг 60 фоиз суммасини олдиндан тўлаш, қолган суммани 1,5 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар