2021 йил январь-март ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 108,2 трлн. сўм(10,30 млрд доллар)ни ташкил этгани ҳолда, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 23,2 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банкнинг нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳида келтирилган.
Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 55,3 трлн. сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 52,9 трлн. сўмни ташкил этди.
1-расм Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси
(2019 – 2021 йиллар январь-март ойларида)
Жорий йилнинг январь-март ойларида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январь-март ойларига нисбатан 21,2 фоизга ошиши кузатилган бўлса, мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 6,7 трлн. сўмга (1,6 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келди.
2-расм Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг мақсадлари бўйича таркибий динамикаси
(2019 – 2021 йиллар январь-март ойларида)
2021 йил январь-март ойларида банк карталарига қарийб 56 трлн.сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 18,4 трлн. сўмлик (32,9 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.
3-расм Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни нақдлаштириш ҳажмлари динамикаси
(2019 – 2021 йиллар январь-март ойларида)
Изоҳ қолдириш