Ўзбекистонда автомобиллар учун пулли йўлларнинг тахминий нархи маълум қилинди (+видео)

Ўзбекистонда автомобиллар учун пулли йўлларнинг тахминий нархи маълум қилинди (+видео)

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили Ўзбекистонда автомобиллар учун пулли йўлларнинг тахминий нархи қанча бўлишини маълум қилди, деб хабар беради O‘zLiDeP матбуот хизмати.

Пулли трассада автомобиллар максимум 150 км/соат тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, енгил машиналар учун:

Тошкент-Андижон — 5 АҚШ доллари атрофида;

Тошкент-Ангрен — 1,7 АҚШ доллари атрофида;

Тошкент-Қўқон — 1-2 АҚШ доллари атрофида.

Юк автомобиллари учун нархлар қимматроқ бўлади:

Тошкент-Андижон — 20 АҚШ доллари атрофида;

Тошкент-Самарқанд — 5-6 АҚШ доллари атрофида.

Агентлик вакилининг сўзларига кўра, Тошкент-Самарқанд йўлида 150 километр/соат тезлик билан ҳаракатланувчи машина 2 соатда манзилига етади.

Тошкент-Андижон йўлида эса Қамчиқ довонида 60-70 километр/соат тезлик минимум этиб белгиланади. Шунингдек, йўлнинг қолган қисмида автомобиль 150 километр/соат тезлик билан ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Қамчиқ» довонида «Тошкент-Андижон» пуллик автомобиль йўли қурилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар