“2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, халқаро молия институтлари кўмагида “Ипотека-банк” АТИБ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Асака” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ ва “Туронбанк” АТБдаги давлат улушлари босқичма-босқич хусусийлаштирилади. Бунда биринчи босқичда улар институционал ўзгартирилади (фаолияти трансформация қилинади), иккинчи босқичда эса давлат акциялари пакети сотилади.
“Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки” АЖ, “Агробанк” АТБ ва “Микрокредитбанк” АТБ устав капиталларида давлат улуши сақлаб қолинади.
Айрим банкларнинг молиявий аҳволини баҳолаш асосида, қайта ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ улар консолидацияланади.
Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Давлат улушига эга тижорат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.
Лойиҳа офисига Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.
Изоҳ қолдириш