Шавкат Мирзиёев бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид фармонни имзолади

Унга кўра, 2021 йил 10 декабрдан бошлаб:

  • ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинмоқда;
  • эҳтиёжманд шахсларга дастлабки бадал учун субсидия қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида тўланиши белгиланмоқда;
  • эҳтиёжманд шахсларга фоиз тўловлари учун субсидиялар барча ҳудудлар учун бир хил – 10 фоиздан ошган қисмига тўланади;
  • субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, квартиранинг нархи кредитнинг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қарз олувчи қийматнинг қолган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди;
  • фуқароларга ипотека кредитини олишда кафил сифатида яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, уй-жой қуриш харажатларини мақбуллаштириш ва нархи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида:

  • электрон аукцион ғолибларига ер участкаси қийматининг 30 фоизини олдиндан, қолган қисмини 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилмоқда;
  • 2024 йил 1 январга қадар янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари импортида божхона божи ва утилизация йиғимининг нол ставкаси қўлланилиши назарда тутилмоқда.

2023 йил 1 январга қадар:

  • цемент ва энерготежамкор базалт қопламалари импортида божхона божининг нол ставкаси қўлланилиши белгиланмоқда;
  • уй-жой қурувчи ташкилотлар учун мўлжалланган алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинмоқда.

2022 йил 1 январдан бошлаб пудрат ташкилотларига давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этишга рухсат этилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар