2021 йилдан хорижда ўқиш квоталари 5 маротаба оширилади

2021 йилдан хорижда ўқиш квоталари 5 маротаба оширилади

Ҳужжат "Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан муҳокама учун ҳавола этилди.

Республикада талаб юқори бўлган касблар бўйича иқтидорли мутахассисларни нуфузли хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда тайёрлашнинг самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали нуфузли хорижий олийгоҳларнинг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилсин;

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан хорижда бакалавриат таълим дастурлари бўйича ўқитиш тизими жорий этилиб, 2021 йилда 100 нафар ёшларнинг хорижга таълим олиш учун юборилиши таъминлансин;

“Эл-юрт умиди” жамғармаси таълим дастурлари бўйича номзодларни саралашни очиқ стипендия танлови асосида Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар мунтазам равишда ўтказиш амалиёти йўлга қўйилсин;

бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиш дастурлари учун стипендия танловини нуфузли хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасадан ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги таклифнома асосида ўтказиш тартиби йўлга қўйилсин.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси бир ой муддатда давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар кўрсин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар