1 АҚШ доллари қарийб 12 сўмга пастлади
Марказий банк 27 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси пасайди, евро ва қозоқ тенгиси кўтарилди.
Марказий банк берган хабарга кўра, 27 октябрдан 1 АҚШ долларининг расмий курси 11,88 сўмга пастлаб, 10 359,88 сўмни ташкил қилди. Евро 132,15 сўмга кўтарилиб, 12 285,78 сўм бўлди.
Изоҳ қолдириш