1 июлдан давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгаради

1 июлдан давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгаради

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига «DAV» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади.

Давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда, чап томонда — ҳудуднинг коди, ўнг томонда — Ўзбекистон байроғи ва «UZ» ҳарфлари бўлади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар