Президент фармонига биноан 1 сентябрдан бошлаб қуйидагилар миқдори 1,1 баробарга оширилади:
- пенсиялар;
- болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақалар;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар.
1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
• пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;
• ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сўм;
• болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;
• зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.
2020 йилнинг якунига қадар:
➖ 14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сони 2 баробарга оширилиб, 700 мингтагача етказилади;
➖ бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сони 330 мингдан 400 мингтага оширилади;
➖ моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сони 89 мингдан 100 мингтага етказилади.
Тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттирилади.
Изоҳ қолдириш