1-синфга онлaйн-қaбул тизими ишга туширилди

1-синфга онлaйн-қaбул тизими ишга туширилди

2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланди.

Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топшириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд.

Бириктирилган микроҳудуддан ташқари танланган иккинчи ва учинчи мактабларда, мактаб сиғимидан келиб чиқиб, бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда қўшимча ўқувчилар ўрни (квота) ажратилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар