2 апрелдан бошлаб товардан олдин у ҳақида маълумот етиб келади

2 апрелдан бошлаб товардан олдин у ҳақида маълумот етиб келади

2020 йилнинг 2 апрелидан ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатга эга шахслар авто, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ҳамда транспорт воситалари, шу жумладан, йўловчилар ва улар юклари тўғрисидаги ахборотни электрон тарзда олдиндан божхона органларига тақдим этиши шарт бўлади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Шу вақтга қадар эса мазкур амалиёт ихтиёрий тарзда амалга ошириб келинарди.

Ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан, йўловчилар ва улар юклари тўғрисидаги дастлабки ахборот божхона органларининг ахборот тизимига бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали:

- автомобиль транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин;

- темир йўл транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келишидан бир соат олдин;

- узоқ йўналишни амалга оширишда — ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин;

- қисқа йўналишни амалга оширишда — ҳаво транспортининг учиш вақтида юбориши шарт.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар