Инфографика: 2021 йил январь-декабрь ойларида Жиззах вилоятининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари

Инфографика: 2021 йил январь-декабрь ойларида Жиззах вилоятининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари

Жиззах вилоятда 2021 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот 23,3 трл. сўмни ташкил қилди. ЯҲМ ўсиш 7 фоиз бўлиб, ЯИМ таркибида 3,2 фоиз улушга эга бўлди.

Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 16,9 млн.сўмни ташкил этди. (республикада 6-ўрин)

ЯҲМ таркибида қишлоқ хўжалиги улуши юқорилигича қолиб 53,4%, хизматлар улуши 28,1%, саноат улуши 12,6%, қурилиш ишлари улуши 5,9% ташкил этди.

Ташқи савдодан ташқари иқтисодиётнинг барча соҳаларида юқориш ўсиш суръатлари қайд этилди. Жумладан, ўсиш суръатлари саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 10,2%, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришда 36,4%, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида 4,2%, асосий капиталга инвестицияларда 4,0%, пудрат ишларида 15,6%, хизматларда 18,1% чакана савдода 8,8%ни ташкил этди.

Ташқи савдода 34,8%, импортда 51,5% камайиш кузатилди. Экпортда эса 58,3% ўсиш суръати қайд этилди.

Феруз Рахимов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жиззах филиали Бош илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар