Инфографика: 2022 йил 3-чорак якунлари бўйича Жиззах вилояти иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари таҳлили

Инфографика: 2022 йил 3-чорак якунлари бўйича Жиззах вилояти иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари таҳлили

2022 йил 3-чорак якунларига кўра вилоят иқтисодиёти асосий тармоқлари юқори ўсиш суръатларига эришди.

Жорий йил январь-сентябрь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 18,7 трлн.сўмни, ўсиш суръатлари 104,6%ни ташкил этди. ЯҲМ таркибида қишлоқ, хўжалиги улуши 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 пунктга камайган бўлсада (49,7%) республикадаги энг юқори даражада қолмоқда.

ЯҲМда саноат улуши 14% (+2,4), қурилиш ишлари улуши 6,1% (-0,4), хизматлар улуши 30,2% (+0,8), ташкил этди.

Айрим соҳаларда юқори ўсиш суръатлари кузатилди, жумладан, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари 148,5% (2-ўрин), чакана савдо айланмаси 113,3% (3-ўрин), саноат 107,5% (6-ўрин), хизматлар 114,7% (6-ўрин)ни ташкил этди.

Барча соҳаларда ўсиш суръатлари қайд этилсада, вилоят салоҳиятидан тўлақонли фойдаланилмаяпти, вилоятнинг республика иқтисодиётидаги улуши ҳамда аҳоли жон бошига кўрсаткичлари республика ўртача кўрсаткичларидан ортда қолмоқда.

Жумладан, вилоятнинг истеъмол моллари ишлаб чиқаришдаги улуши бўйича 9-ўрин (2,8%), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда 10-ўрин (6,3%), асосий капиталга инвестицияларда (3,9%) ва чакана савдо айланмасида (3,6%) 12-ўрин, ЯҲМ (3%), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (2%), қурилиш ишлари (2,7%) ва хизматлар (2,3%)да 13-ўрин ҳамда экпортда (1,1%) 14-ўринда.

Аҳоли жон бошига чакана савдо айланмасида (5 322 минг.сўм) 5-ўрин, ЯҲМ (12 885 минг.сўм) ва асосий капиталга инвестицияларда (5 140 минг.сўм) 6-ўрин, импортда ($248) 7-ўрин, қурилиш ишлари (1 472 минг.сўм) ва хизматларда (4 016 минг.сўм) 8-ўрин, саноатда (5 431 минг.сўм) 10-ўрин ва экспортда ($102) 12-ўринда.

Хўжақулов Улуғбек Сувонқулович
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар