2022 йил якунларига кўра вилоят иқтисодиёти асосий тармоқлари юқори ўсиш суръатларига эришди. Жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 18,1 трлн.сўмни, ўсиш суръатлари 105,0% ни (9-ўрин), ЯҲМ таркибидаги қишлоқ, хўжалиги улуши 39,4%, саноат улуши 24,9%, қурилиш ишлари улуши 8,0%, хизматлар улуши 27,7%, ташкил этди.
Асосий капиталга инвестициялар ўсиш суръатлари 137,6% (1-ўрин), экспорт 140,1% (1-ўрин), истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 125,8% (2-ўрин), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 109,5% (4-ўрин) ни ташкил этди.
Аҳоли жон бошига асосий капиталга инвестицияларда (14 167 минг.сўм) 3-ўрин, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда (13 905 минг.сўм) 4-ўрин, ЯҲМда (20 434 минг.сўм) 5-ўрин, саноатда (13 717 минг.сўм) 5-ўрин, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (5 897минг.сўм) 5-ўрин, қурилиш ишлари (3 704 минг.сўм) 5-ўрин, хизматларда (5 667 минг.сўм) 5-ўринда.
Вилоятда ҳисобланган ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдори 3 221,6 минг сўмни ташкил этди. (Республика ўртача кўрсаткичидан 671 минг сўмга кам, 7-ўрин).
Изоҳ қолдириш