2022 йил январь-июнь якунлари бўйича Сирдарё вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

2022 йил январь-июнь якунлари бўйича Сирдарё вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

2022 йил январь-июнь ойларида Сирдарё вилоятида хизматлар ҳажми 2 356,0 млрд. сўмни ташкил этган ва 2021 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 12,3 фоизга ошган.

2022 йил январь-июнь ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида хизматлар соҳасининг улуши 32 фоизни ташкил этган.

2022 йил январь-июнь ойларида хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш молиявий хизматлар (31,7%), савдо (24,1%) ва транспорт (13,1%), хизматларга тўғри келган. Кейинги ўринларни алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (5,6%), таълим хизматлари (4,3%) ва кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (2,7%) эгаллаган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2022 йил январь-июнь ойларида барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилди. Ижара хизматлари 43,5%, бошқа хизматлар 43,4%, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 22,9%, меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари, техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар 17,7%, молиявий хизматлар 15,0%, соғлиқни сақлаш 12,0%, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ва соғлиқни сақлаш хизматлари 9,3%, таълим хизматлари 8,5%, шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) 8,2%, компьютерлар, уй жиҳозлари, шахсий буюмларни таъмирлаш хизматлари 7,9%, транспорт хизматлари 6,2%, турар жой ва овқатланиш хизматлари 3,7%, савдо хизматлари 3,5%, га ошган.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 49,9% Гулистон шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги энг катта улушлар бўйича кейинги ўринлар Сирдарё (12,2%), Янгиер шаҳри (7,4%) ва Боёвут (6,7%) туманлари ҳиссасига тўғри келган.

Шу билан бирга, ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида Ширин (1,3%), Оқолтин (2,8%) ва Сардоба (3,4%) туманларининг ўрни жуда кам.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари Боёвут (132,2%), Гулистон шаҳри (112,3%) ва Ховос (111,6%) туманларида кузатилган.

Элёр Пўлатов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Жиззах филиали етакчи илмий ходими.
Тел: +99897-524-58-46


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар