Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев билан телефон орқали мулоқоти

Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев билан телефон орқали мулоқоти

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Россия Федерацияси вазирлар маҳкамаси матбуот хизматининг 5 декабрь куни хабар қилишича, ўзаро мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

«Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев телефон орқали суҳбат чоғида савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг бир қатор долзарб масалаларини муҳокама қилдилар», - дейилади Россия ҳукумати баёнотида.

Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳукуматлараро ҳамкорлик мавзуси кўриб чиқилгани айтилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар