Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон кўчмас мулк бозори бўйича янгиланган шарҳни тақдим этди.
Жорий йилнинг август ойида республика бўйича қарийб 25,1 мингта уй-жой олди-сотди битими расмийлаштирилди, бу ўтган йилнинг август ойидаги кўрсаткичга деярли мос келади (+0,2%).
Йил бошидан буён (январь-август) Ўзбекистонда уй-жой савдоси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4% га ўсиб, 222,5 мингта битимни ташкил этди.
Март ойида битимлар сони 43,5 мингтагача сезиларли даражада ошганидан сўнг, апрель–май ойларида фаоллик пасайди. Июнь-июль ойларида кўрсаткич ойига 25–26 мингта битимгача тикланди ва август ойида ҳам шу даражада сақланиб қолди.
Ҳудудлар кесимида
Август ойида фаоллик 14 та ҳудуднинг 6 тасида ошди. Тошкент шаҳрида 7,4 мингта уй-жой олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2% га кўп.
Йил бошидан буён (январь-август) пойтахтда уй-жой савдоси ҳажми 27,5% га ошди.
Йил бошидан буён юқори ўсиш суръатлари Сирдарё (25,4%) ва Андижон вилоятларида (23,8%) ҳам қайд этилди.
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш