Aбитуриентлар уйда қолиб, бепул “онлайн-репетитор” орқали тестларга тайёрланиши мумкин

Aбитуриентлар уйда қолиб, бепул “онлайн-репетитор” орқали тестларга тайёрланиши мумкин

“Умрида биринчи бор олий таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонга тайёрланаётган битирувчиларимизда, албатта, хаяжон босиб тестни қандай тўлдириш, ўзини қандай тутиш каби масалаларда ҳам хато қилиб қўйиш хавфи юқори.

Шу билан биргаликда, ҳамманинг ҳам ҳозирги ёзги таътил вақтида репетиторга бориш имкони йўқ.

Шунинг учун “Online-maktab” каналида (5-8-синфларникини ўрнига) бугундан бошлаб “Online-repetitor” рукни остида тестга тайёрлаш курслари бошланди. Энди мамлакатимизнинг исталган жойидан бемалол уйда ўтириб Давлат тест марказининг тестларига тайёргарлик кўрса бўлади”, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

Хабар “Ушбу имкониятни яратилишида ўз ҳиссасини қўшган барча ўқитувчилар ва мутасаддиларга, жумладан, Вазирлар Маҳкамасидаги янги Комплексимиз, Миллий телерадиокомпания, AКТ вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази раҳбарларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

15 ва 16 июн кунига мўлжалланган жадваллар бизнинг расмий телеграм каналимизда эʼлон қилинди, кейинги кунларнинг дарс жадвалини каналимизда кузатиб боринг: https://t.me/uzedu”, деб якунланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар