Amazon ўзбекистонлик сотувчиларга ўз маҳсулотларини рўйхатдан ўтказишга рухсат берди

Amazon ўзбекистонлик сотувчиларга ўз маҳсулотларини рўйхатдан ўтказишга рухсат берди

Amazon (Amazon.com, Inc.) — бу дунёдаги энг йирик электрон тижорат ва умумий булутли ҳисоблаш платформасига эга бўлган даромад ҳамда бозор капиталлашуви бўйича Америка компанияси ҳисобланади. Бош қароргоҳи Сиетлда жойлашган. Жефф Безос томонидан 1994 йил 5 июлда ташкил этилган.

Компания Ўзбекистонни энг йирик электрон тижорат платформаларидан бири Amazon`да савдо қилиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига киритди.

Amazon`да савдо қилиш имконияти Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон учун ҳам очилди.
"Дўстлар, сизлар билан қизиқарли янгиликни бўлишмоқчиман! Ўтган йили ноябрь ойида бошланган Amazon билан музокараларни якунладик. Энди, 20 майдан бошлаб мамлакатимиз дунёдаги энг йирик электрон тижорат платформаларидан бирида савдо қилиш учун "рухсатномалар" рўйхатига кирди", - деб ёзади Бахтиёр Султонов ўзининг Facebook`даги саҳифасида."
Шунингдек, у Марказий Осиёдаги қўшнилар учун "рухсат олиш" яхши бонус эканлигини таъкидлади.
"Биз ўз бизнесимизни, айниқса, кичик ва ўрта бизнес субъектларини, нафақат ишлаб чиқаришда, балки келажакда ҳам "United CENTER ASIA" бренди сифатида бошқарамиз", - дейди Қозоғистон Республикаси Савдо вазири.
Amazon платформасида сотишни бошлаш учун ўзбекистонлик тадбиркорлар рўйхатдан ўтишлари, ўз шахсий кабинетларини ўрнатишлари, тасдиқловчи ҳужжатларни қўшишлари, банк ҳисоб-рақами ва халқаро тўлов карталарини очишлари керак.

Энг муҳим жиҳатларидан бири: Amazon phone support хизмати ҳам фойдаланиш мумкин. Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, шу чоғгача Америка ва Европа бозорларига йўл очадиган бу «майдон»га сотувчи сифатида киришга мамлакатимиз тадбиркорларида имкон йўқ эди.

Рўйхатдан ўтиш учун:

  • Телефон рақам ва халқаро кредит карта;
  • Аккаунт яратиш;
  • сотувчининг профили;
  • тўлов ва бизнес;
  • сотувлар режаси.

Бундан ташқари, "Маълумотлар ва сиёсат" бўлимини янгилаш, жумладан дўкон, махфийлик сиёсати, таърифлар ва етказиб бериш бўйича чекловлар, ҳамда маҳсулот/категорияга тегишли бошқа маълумотларни ўзгартириш керак бўлади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар