Андижон вилояти 2023 йилнинг дастлабки 9 ойида Италия билан умумий савдо айланмасиниг миқдори 13 685,1 минг AҚШ долларини ташкил қилди. Жами савдо айланмасининг 72% (ёки 9 855 минг AҚШ доллари) импорт ҳиссасига тўғри келган бўлса, 28% (ёки 3 830 минг AҚШ доллари) экспорт улушига тўғри келган.
Шундан вилоят ташқи савдосида Италия давлати улуши 0,38% ни, импортида 0,36% ни ва экспортида 0,44% улушни эгаллади. Жорий давр мобайнида ҳудуднинг Италия билан савдо балансида салбий салдо қайд етилишига қарамасдан, аввалги йилларга нисбатан қисқараётганани кўриш мумкин.
Экспорт қилинган махсулотлар таркибини асосан текстил ва бошқа махсулотлар ($3 828,2 минг), қора ва рангли металлар ($1,8 минг), кимёвий маҳсулотлар ва буюмларни ($0,2 минг) ташкил қилган.
Импорт қилинган махсулотлар таркибини асосан машина ва ускуналар ($7 548,2 минг), кимёвий махсулотлар ва улардан тайёрланган буюмлар ($1 240,2 минг), қора ва рангли металлар ($79,3 минг), озиқ-овқат махсулотлар ($49,9 минг) ва бошқа махсулотлар ($921,5 минг) ташкил қилган.
2018-2022 йиллар кесимида ташқи савдо фаолияти бўйича энг юқори импорт2019 йилда ($11 150 минг) амалга оширилган бўлса, 2021 йилги экспорт ҳажми ($3 935 минг) ушбу йиллар оралиғидаги энг юқории ҳисобланади. Уммуман олганда, 2018-2022 йиллар оралиғида экспортнинг номинал қиймати 51,8 баробар ўсган бўлса, ушбу кўрсаткич импортда 1,3 баробарни ташкил этган.
Акбарали Абдурахмонов
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази
Изоҳ қолдириш