Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси

Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси

Хакимов Обид Арзикулович 2019 йил октябрь ойидан ҳозирги кунгача Ўзбекистан Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари ва Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимида фаолият олиб борган.

Бу лавозимга тайинланишидан олдин, 2017 йилдан 2019 йилга қадар О.Хакимов Ўзбекистан Республикаси Президента девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати шўъба мудири сифатида фаолият юритган.

Ундан аввал, 2012 йилдан 2016 йилга қадар, Ўзбекистан Республикаси Президента ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида фаолият юритган.

2010 йилдан 2012 йилга қадар Тошкент Халқаро Вестминстер университета иқтисодий масалалари бўйича проректори лавозимида фаолият юритган.

Хакимов О.А. Тошкент молия институтида молия-иқтисод фанлари йўналиши бўйича бакалавр даражасига эга ва АҚШдаги Вандербилд университетида иқтисод йўналиши бўйича магистр даражасини олган. Шунингдек, О.Хакимов АҚШдаги Мидл Теннеси Стейт университетида иқтисод фанлари бўйича докторлик илмий даражасига эга.

"Шуҳрат" медали давлат мукофоти билан тақдирланган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар