Сўнгги йилларда мамлакатимизда табиатни муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавосини яхшилаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Лекин амалдаги тизимдаги тарқоқлик, масъулият ва ваколатларнинг турли идоралар ўртасида бўлиниб кетгани натижасида ишлар самараси ҳам доимо кутилган даражада бўлмаяпти.
Йиғилишда қуйидаги таклифлар илгари сурилди:
- экологик лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштиришни марказлашган ҳолда олиб бориш;
- экологик назоратни кучайтириш;
- масъул идораларнинг ваколатларини кенгайтириш;
- дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ва ҳавонинг ифлосланишини олдини олиш учун тезкор чора кўриш;
- жамоатчиликнинг экологик назоратдаги иштирокини кенгайтириш;
- саноатда экологик тартибга солишни такомиллаштириш;
- яшил ҳудудларни сақланишини таъминлаш.
Таклифлар бошқарувда сифат ва самарадорликни янги босқичга олиб чиқиш, назорат ва масъулиятни кучайтириш нуқтаи назаридан янада такомиллаштирилади.
Экологик ислоҳотлар: Президент йиғилишида белгиланган йўналишлар амалий босқичда
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида мамлакат экологик ва ижтимоий барқарорликка эришишни мақсад қилган.
Ўзбекистонда кенг кўламли “яшил” лойиҳалар амалга оширилмоқда — “яшил иқтисодиёт”га ўтиш учун 1 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар жалб этилган, шу жумладан устувор (sustainability) облигациялар ҳам чиқарилган. 🔗Батафсил
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили" давлат дастури — иқтисодий, экологик ва ижтимоий ислоҳотларни уйғунлаштирган комплекс стратегия ҳисобланади. 🔗Инфографика ва мақола
Марказий Осиё мамлакатларида ESG тамойиллари модернизация воситасига айланмоқда, улар орқали инвестициялар ва технологиялар жалб этилмоқда, шу билан бирга экологик стандартлар ҳам илгари сурилмоқда. 🔗Батафсил маълумот минтақанинг ESG кун тартиби ҳақида
Ўзбекистон иқтисодиётидаги асосий чиқинди манбалари — энергетика соҳаси (76%), қишлоқ хўжалиги (18%), саноат (5%) ва чиқиндилар (1%) ҳисобланади. 🔗 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази саноатни декарбонизация қилиш бўйича шарҳни тақдим этди.
Экологияга енгил ва юк автомобилларидан чиқадиган газлар катта таъсир кўрсатади. Асосий чиқиндилар дизел ёқилғиси ва бошқа хавфли нефть маҳсулотларини ёқиш натижасида юзага келади. Шу турдаги ёқилғиларга нисбатан иқтисодий, жумладан солиқ чораларини жорий этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.🔗 экологик солиқ тизими ҳақида.
Угам-Чотқол ландшафтида барс яшайдиган ҳудуд экотизимининг иқтисодий баҳоси бўйича тадқиқот
Тадқиқот натижаларига кўра, мазкур ҳудуддаги экотизим хизматлари йилига 404 миллион доллардан ортиқ иқтисодий фойда келтиради. Бу табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва самарали бошқаришнинг катта аҳамиятга эга эканини кўрсатади. 🔗 Амалиётдаги чоралар ҳақида.
Ўзбекистон пахта чиқиндиларидан биоетанол ишлаб чиқариш учун ҳали фойдаланилмаган салоҳиятга эга. 🔗 Яшил энергияга ўтиш учун янги имкониятлар.

Изоҳ қолдириш