Монополияга қарши курашишда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни

Монополияга қарши курашишда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шохрух Шарахметов билан интервью.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2019-йилда унга бир қатор вазифаларни берилиши билан ташкил этилган. Қандай мақсад ҳамда вазифалар белгилаб олинди ва нималар амалга оширилди?

— Ҳа, замонавий форматдаги Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2019 йилда ташкил этилди. Бу "Янги Ўзбекистон" да тузилган монополияга қарши курашни тартибга солувчи ягона ваколатли давлат органи ҳисобланади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 1996 йилда мамлакатимиз Президентининг Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилган ва бу йил Қўмитамиз ўзининг чорак асрлик фаолиятини нишонламоқда.

Ўтган 25 йил давомида Қўмита мураккаб ва шу билан қизиқарли ўзгаришларга бой йўлни босиб ўтди. Содир бўлган таркибий ўзгаришлар ва тараққиётнинг ҳар бир босқичи ўша даврнинг ислоҳот талабларига мос келди. Масалан, 2000 йилда монополияга қарши курашишни тартибга солиш ваколати билан Давлат қўмитаси сифатида Молия вазирлигидан ажратилган эди. 2005 йилда эса, рақобат, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ монополияга қарши орган қайта ташкил этилди ва унга янги ваколатлар берилди. 2010 йилда икки давлат идораси бирлашиши натижасида Қўмитада яна бир ўзгариш содир бўлди ва ўша йилда “Рақобат тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

2019-2020 йиллардаги сўнгги ўзгаришлар ҳам замон талабига боғлиқ. Президентимиз раҳнамолигида бошланган ислоҳотлар иқтисодиётда катта ўзгаришларни талаб этарди, “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони билан Монополияга қарши курашиш қўмитасини алоҳида давлат ташкилоти сифатида ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди ҳамда “Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Қўмита Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Президентга ҳисобдор қилиб белгиланди. Мен бу ҳолатни монополияга қарши сиёсат соҳаси ривожланишига ва Қўмитага юклатилган вазифаларни бажариш йўлидаги олдинга ташланган катта қадам деб ҳисоблайман.

Қўмитанинг ютуқлари ҳақида гапирсак, сўнгги 8 ой давомидаги амалий фаолиятини мисол тариқасида келтириш мумкин. Масалан, товар ва молия бозорларидаги рақобат муҳитининг ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ва уни олдини олиш, “картель” келишувлари ва тил бириктириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилган ноҳалол рақобат ҳолатлари бўйича жорий йил бошидан бери устун мавқега эга бўлган ва давлат реестрига киритилган корхоналар яъни 102 та хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган тўғридан-тўғри 897 та шартномалар ўрганиб чиқилди. Натижада Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан 25 та ҳолат бўйича иш қўзғатилди. Давлат харидлари соҳасида рақобатни таъминлаш мақсадида эса, 11340 тендер савдолари ўрганилди ва 4887 та ҳолатда қонунбузулиш ҳолатлари аниқланди, уларни бартараф этиш учун барча қонун билан белгиланган чоралар кўрилган.

Шунингдек, бир нечта монопол товарларга бўлган нархларни пасайтиришга эришилди. Масалан, формалин 20% га, полиэтилен 40% га, полипропилен 15% га, кальцийланган сода 18% га. Шу билан бирга уруғларни сертификатлашни 18% га, ҳисоблагичларни текширишни 6% га, темирйўл шаблонларини солиштиришни 15% га камайтиришга эришилди.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатлари йўлида ер ости коллектори орқали ўтказилган оптик толали линиялар учун кетадиган ҳаражатларни 50% га арзонлаштириб, олдиндан ҳисоблаб олинган 2 миллиард 147 миллион 100 минг сўмни 29 та тадбиркорларга қайта ҳисоб-китоб қилишга муваффақ бўлинди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, цемент маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қўмита тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 2020 йил 23 июлда Вазирлар Маҳкамасининг 450-сонли қарорини ишлаб чиқди ва қабул қилди. Унда биржа савдоларида бир тадбиркор томонидан харид қилиниши мумкин бўлган цемент миқдорига чеклов ўрнатилди (114 тонна). Натижада, цемент нархи 2020 йил сентябр ойида 663,5 минг сўмгача (-268,3 минг сўм) тушди.

Рақобат муҳитини ривожлантириш

Ҳаракатлар сиратегиясида иқтисодий вазифалардан бири иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобат муҳитини яратиш ва товарлар ҳамда хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтиришдир. Бу йўналишда қандай ишлар қилинмоқда?

— Бу йўналишдаги Қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, хорижий экспертлар билан биргаликда рақобат муҳитини яратиш механизмини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида" ва "Табиий монополиялар тўғрисида" ги қонунларини бирлаштириш орқали янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Шунингдек, эркин рақобат муҳитини яратиш имкониятлари мавжуд бўлган монопол соҳаларда хусусий секторга киришни таъминлаш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Умуман олганда, бу борадаги мақсад ва вазифалар Президентнинг 2020 йил 6 июлдаги "Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича қўшимча чора -тадбирлар тўғрисида" ги қарорида аниқ кўрсатилган. Яна бир муҳим нуқта. Фармон билан табиий монополияларнинг рақобат муҳитига эга бозорга ўтишидаги тўсиқларни бартараф этиш ва воситаларни жорий этишга қаратилган, Монополияга қарши қўмита томонидан рақобатни чеклашнинг олдини олиш учун ишлаб чиқилган “2020-2024 йилларга мўлжалланган товар ва молиявий бозорларда рақобатни ривожлантириш стратегияси” тасдиқланди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу муаммони ҳал қилиш учун иқтисодиётнинг 8 та етакчи соҳасидаги рақобат муҳитининг ҳолатини таҳлил қилди ҳамда ҳаво ва темир йўл транспорти, шунингдек, қора металлардан буюмлар ишлаб чиқариш бозорида рақобатни кучайтириш бўйича йўл хариталарини ишлаб чиқди.

Агар ҳаво транспорти соҳасида рақобат муҳитини ривожлантириш ҳақида гапирадиган бўлсак, Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мамлакатнинг барча ҳудудларида "очиқ осмон" режимини жорий этиш дастурларини тасдиқлаш, шунингдек, ҳаво йўллари орқали юк ташиш соҳасига хусусий секторни кириб келишини йўлга қўйиш ҳамда арзон бўлган миллий авиақатновларни яратиш кўзда тутилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, коронавирус пандемияси шароитида фуқаро авиацияси корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент қарори қабул қилинди, унга мувофиқ аэропортларда овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва чакана савдо фаолиятини ташкил этиш учун рухсат олиш тартиби соддалаштирилди ҳамда халқаро аэропортлар ҳудудида барча турдаги йўловчи транспорт воситаларининг киришига руҳсат берилди.

Темир йўл соҳасида, темир йўл транспорти хизматлари бозорига шахсий ташувчиларнинг ўз транспортлари билан чиқиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Умуман олганда темир йўл соҳасидаги хизматларни демонополизация қилиш ҳам кўзда тутилган.

Қўмита томонидан устун мавқеини суиистеъмол қилиш, "картел" битимлари ва тил бириктиришлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг ноҳалолрақобатини аниқлаган ёки олдини олганига ёрқин мисоллар келтириш мумкинми?

— Қўмита томонидан ёз фаслида ўсимлик ёғи бозорининг таҳлили ўтказилди. Унда пахта-тўқимачилик-кластерлари томонидан биржа савдоларига етказилаётган техник чигит ғажми ўрганилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар жараёнида биржа савдоларида техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб, сунъий ошириш каби ҳолатлар мавжудлиги ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги юзасидан 34 та пахта-тўқимачилик кластерига нисбатан иш қўзғатилди. Натижада, жорий йил май ойининг 10-12 кунларида пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан бошланғич нархлар туширилиб, сотиш нархлари ўртача 3,4 млн сўм атрофида шаклланди, бунда чигитнинг бошланғич нархи 39 фоизга сотиш нархи 31 фоизга пасайтиришга эришилди.

Товар белгиларидан нотўғри фойдаланиш бўйича ҳам бир мисолни келтириш мумкин, унда Toyota Jidosha Kabushiki Kaisha компаниясининг ҳуқуқларини ҳимояланди.

Шунингдек, ноҳалол рақобат қонунчилигини “доимий бузувчилар”и ҳам бор. Бундай вазият кўпроқ фармацевтика соҳасида учрайди. Уларнинг нисбатан 10 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Мурожаат этганлар асосан хорижий фарм-компаниялар Sanofi-Aventis Deutschland GmbH (Франция/Германия), BAYER AG (Германия), GSK (Великобритания), BIONORIСA SE (Германия), Biotact (Германия), ООО «Юрия-Фарм» (Украина)ни келтириш мумкин.

Табиий монополиялар назорати

Табиий монополиялар назорати Қўмитанинг яна бир асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишда қандай усуллар қўлланилади, у қандай амалга оширилади ва хорижий тажрибалардан фойдаланиладими? Қўмита фаолиятининг ушбу соҳасидан қандай ёрқин мисоллар келтириш мумкин?

— Табиий монополия — товар бозоридаги шундай ҳолатки, унда технологик ҳусусиятларга кўра ишлаб чиқариш харажатлари ортиб кетиши муносабати билан муайян турдаги товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган талабни қондиришнинг рақобатга асосланган шароитни яратиб бўлмайди ёки бундай шароитни яратиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас.

Амалдаги қонунчиликка асосан, табиий монополиялар – нефть транспортировкаси, нефть ва газ маҳсулотларини қувурлар орқали таъминоти, электр ва иссиқлик энергияларини ишлаб чиқиш ва етказиб бериш, темир йўл иинфраструктарси, темир йўлларидан фойдаланган ҳолда юк ташиш, почта хизматлари, ичимлик суви ва канализация хизматлари, ҳаво навигацияси, порт ва аэропорт хизматлари йўналишида ўз фаолиятларини олиб боради. Санаб ўтилган соҳаларда рақобат чекланганлиги сабабли, уларни назорат қилиб бориш Қўмитага юклатилган.

Мисоллар келтирадиган бўлсак, нефтегаз соҳасида тарифларни нотўғри қўлланилиши юзасидан тадбиркорларга 200 млрд сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Бундан ташқари оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланиладиган энергоресурслар учун нархлар, аҳоли учун ўрнатилган тарифлар билан тенглаштирилди, шунингдек, тадбиркорларга коммунал хизматлар учун асоссиз ҳисобланган 1,5 млрд сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб беришга эришилган.

Ҳаво транспорти соҳасида ҳам Қўмита томонидан бир нечта салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, ташкилотимиз маҳаллий авиаташувчилар (Humo Air, Qanot Sharq, Uzbekistan Airways) учун нархларни ягона тариф билан ҳисобланишини таъминлади. Шу билан бирга АО Uzbekistan Airports томонидан йўловчиларга кўрсатиладиган 11 та пуллик қўшимча хизматларни бепул бўлишига эришди.

Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояси

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби муҳим фаолият йўналиши ҳақида батафсил гапириб берсангиз, илтимос. Ушбу ҳимоянинг механизми қандай, бу йўналишда нималар амалга оширилди, нималар қилиш режалаштирилган? Ушбу фаолият соҳасидан қандай ёрқин мисоллар келтириш мумкин?

— 2019 йилнинг сентябрига қадар истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш йўналиши Монополияга қарши курашиш қўмитасининг шу номдаги бошқармасида амалга оширилди. Аммо бу соҳада ҳал қилинадиган мақсад ва вазифалар кўлами, товар ва хизматлар истеъмолчиларидан айланмалар ҳажми истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органини яратишни талаб этарди.

2019 йил 11 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилди.

Агентлик ҳали ёш бўлишига қарамай, асосий йўналишлар бўйича сезиларли ишлар амалга оширилган деб ҳисоблайман. Масалан, товарлар хавфсизлиги ва сифати устидан назоратни таъминлаш мақсадида "контрол ҳарид" тизими жорий этилган. Шундай қилиб, ўтган давр мобайнида 143 та маҳсулот кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 35 таси техник стандартларга жавоб бермаслиги аниқланди. Натижада 10 та маҳсулот сертификатлари бекор қилинди.

Истеъмолчилар муаммоларини ҳал этиш, айниқса, уларни ижобий ҳал этиш борасидаги ишлар ҳажми ўтган йилларга нисбатан 10 баробар ошди. Шундай қилиб, Агентлик ташкил этилган ондан бошлаб истеъмолчиларнинг 37 мингга яқин мурожаатлари кўриб чиқилди, уларни ўрганиш давомида 9,6 млн. истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланди, шунингдек истеъмолчилар фойдасига 185 млрд. сўм миқдоридаги зарарни қоплаш бўйича ҳам қарорлар қабул қилинди.

Масалан, истеъмолчилар лизинг ташкилоти буюртма қилинган автомобилни ўз муддатида чиқармаётганлиги ёки тўловчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилмасдан туриб пасайтирилган нарх бўйича бошқа автомобилни тақдим этаётганлиги ҳақидаги шикоят билан Агентликка мурожаат қилганлар. Алданган истеъмолчининг кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан автомобиль ижараси бўйича биринчи мурожаати ўтган йилнинг январь ойида келиб тушган бўлса, бугунги кунга келиб виждонсиз тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан жабр кўрган истеъмолчиларнинг сони 1300 нафарни ташкил этади. Агентлик истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва 9 миллиарддан ортиқ миқдордаги зарарни қоплашга муваффақ бўлди.

Айниқса, ўтган куз-қиш даврида истеъмолчиларнинг Агентликка қилган мурожаатлари статистикаси таҳлили шуни кўрсатдики, кўп хонали турар-жой уйларда иссиқлик таъминоти соҳасида истеъмолчилик муаммолари биринчи ўринга чиқган. Биргина пойтахт бўйича хонадонларда иссиқликнинг йўқлиги юзасидан аҳолининг 400 га яқин шикояти қайд этилган. Агентлик томонидан Toshissiqquvvati ДУКга кўрсатилмаган хизмат учун тўловларни қайта ҳисоблаш буюрилди. Мазкур буйруқ доирасида Toshissiqquvvati Давлат унитар корхонаси томонидан бугунги кунга қадар Тошкент шаҳрининг тўртта туманидаги кўп қаватли биноларнинг 85272 нафар абонентларига иссиқлик таъминоти бўйича 2020 йил ноябрь-декабрь ойлари учун 8,1 млрд. сўм қайта ҳисобланди.

Ёки 2019 йилнинг июль ойида UNITEL МЧЖ абонентларни бепул промодаврга (10 ва 30 кун) "Хабардор бўл" хизматига улаш бўйича промоакция ўтказиш ҳақида эълон қилди. Мазкур промоакция ушбу хизматга уланмаган абонентлар учун мўлжалланган эди. Бироқ бепул давр якунида бу хизмат автоматик равишда ўчирилмади, аксинча, тасдиқланган прайсларга кўра 240 сўм/ кун қийматида тарификация қилинди. Мазкур промоакция бўйича жами 3,2 миллиондан ортиқ абонентлар уланган бўлиб, шундан 1,2 миллиони хизматни мустақил равишда ўчириб қўйди. 2020 йил май ойи ҳолатига кўра, ушбу хизматга деярли 1.3 миллион абонент уланишни давом этди. Агентлик томонидан қўзғатилган иш 9 ой (2020 йил март-ноябрь) давом этиб, истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинди ва 35,8 млрд. сўмдан ортиқ маблағ компания абонентларига қайтарилди.

Истеъмолчиларнинг хабардорлигини ошириш, шунингдек, улар билан яқиндан ишлаш ҳамда муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида махсус consumer.uz веб-сайти, "1159" ишонч телефони, тескари алоқа тизими, телеграмм-ботлар ва бошқалар яратилди.

Нархлар ошишини назорат қилиш мониторинги доирасида 8,6 мингта дорихонага расмий огоҳлантириш хатлари юборилди, 5674 та дорихонада мониторинг ўтказилди. 264 та дорихонада ўтказилган текширишлар ва тадқиқотлар шуни кўрсатдики, дори-дармонларнинг оширилган нархларда (устама нархларда) сотилиши туфайли истеъмолчилар томонидан 21 млн. сўм ортиқча пул тўланган. Telegram Messenger да COVID-19 ва мавсумий гриппни даволаш учун ишлатиладиган дори-дармонлар, шу жумладан дориларнинг максимал чакана нархлари ҳақида маълумот берувчи @dorinarx_bot боти ишлаб чиқилди ва ишга туширилди.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 107 та мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат инвентаризацияси ҳам ўтказилиб, уларнинг истеъмолчиларга таъсири бўйича 147 та ҳужжат лойиҳаси баҳоланди, тегишли хулоса ва тавсиялар берилди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни яхшилаш бўйича 14 та ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, улардан 4 таси қабул қилинган, 2 та қонун лойиҳаси эса Олий Mажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.

Транспорт, алоқа, савдо, қурилиш, тиббий хизмат соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасини баҳолаш бўйича 19500 нафар иштирокчи ўртасида жамоатчилик фикри сўровлари ўтказилди, унинг натижаларига бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирлик ва идораларга таҳлилий маълумот ва таклифлар киритилди.

Келгусида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда. Аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш ишлари ҳам кучайтирилади. Истеъмолчиларнинг ҳам, тадбиркорлик субъектларининг ҳам ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ функцияларни амалга оширишда эҳтимолий низоларнинг олдини олиш бўйича давлат органлари ваколатларини оптималлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш режалаштирилмоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимининг ҳуқуқий асослари ва ташкилий инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича ишлар амалга оширилади.

Қонунчилик устидан назорат

Қўмита олдида турган вазифалар орасида - давлат органлари томонидан рақобатни чекловчи ҳаракатлар амалга оширилиши ва қарорлар қабул қилинишини олдини олиш ҳам мавжуд. Бундай қарор ва ҳаракатлар тез-тез бўлиб турадими ва бу ҳолатларда Қўмита қандай чоралар кўради?

— Мазкур вазифасини амалга ошириш мақсадида МҚКҚ Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) таклифлари асосида Ex-ante ва Ex-post тамойиллари асосида ишлайдиган, Қонунчиликнинг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасини ишлаб чиқди. Биринчи тамойил меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар (МҲҲ) лойиҳасиинг рақобатга таъсирини баҳолайди; иккинчиси-амалдаги (жорий) МҲҲларнинг рақобатга таъсирини баҳолайди. Ушбу методикага асосан Монополияга қарши курашиш қўмитаси вазирликлар ва идоралар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (хокимиятлар) томонидан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган лойиҳаларни ҳам, амалдаги (жорий) МҲҲларни ҳам кўриб чиқади.

Маълумот учун: 2019-2020 йиллар ва 2021 йилнинг биринчи ярмида Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 1,678 хил турдаги МҲҲ лойиҳалари қабул қилинди, улардан 653 ҳолатда (38,9%) рақобат тўғрисидаги қонун талабларига зид меъёрлар аниқланди. Барча фактлар бўйича, қонунчилигига зид бўлган нормаларни МҲҲ лойиҳаларидан чиқариб ташлаш бўйича хулосалар берилди.

Шунингдек, шу давр мобайнида АМК ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан вазирлик ва идоралар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган амалдаги ҳужжат ва қарорларда қонун талабларининг бузилиши бўйича 2,407 та факт аниқланди ва улар бўйича бузилишларни бартараф этиш тўғрисида тегишли кўрсатмалар берилди. Аввало, бузилишлар айрим хўжалик юритувчи субектларга асоссиз равишда имтиёзлар, преференциялар бериш, шунингдек уларга товар сотиш ёки муайян ишлар ва хизматлар кўрсатиш бўйича мутлақ ҳуқуқлар беришга қаратилган эди.

Монополияга қарши курашиш сиёсатни ишлаб чиқиш соҳасида ҳозир нималар қилинмоқда?

— Давлат иштирокидаги корхоналарнинг товар ва хизматлар нархларини эркинлаштиришга, шунингдек, бозор нархларига ўтишга босқичма-босқич ўтиш мақсадида Қўмита томонидан бир қатор товар ва хизматлар учун нарх ва тарифларни давлат томонидан тартибга солинишини бекор қилишни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Хусусан, дори-дармон ва тиббий мақсаддаги маҳсулотлар, аҳолига, шунингдек бюджет ташкилотларига тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиладиган бензин, истеъмолчиларнинг айрим гуруҳларига тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиладиган дизел ёқилғиси; пахта маҳсулотлари, дон, минерал ўғитлар; махсус қоғоз турларидан тайёрланган маҳсулотлар (қимматли қоғозлар, паспорт, йўл ҳужжати ва бошқалар.); жўнатиш хизматлари (юклар, жўнатмалар); пуллар инкассацияси ва ташиш хизматлари; дарслик ва методик материалларни нашр этиш хизматлари учун.

Шунингдек, хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, Қўмита доимий равишда товар-молия бозорларидаги рақобат муҳитининг ҳолатини тизимли таҳлил қилиб боради. Ҳукмрон мавқеъни суиистеъмол қилиш, "kartel" битимлари ва келишувлари аниқланган ҳолда, хўжалик юритувчи субъектларнинг инсофсиз рақобати, жумладан монопол жиҳатдан юқори ёки паст нархлардан фойдаланиш аниқланган тақдирда Қўмита улар бўйича ишларни қўзғатиш ва (ёки) кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Монополияга қарши курашиш сиёсатини амалга ошириш ва рақобатни ривожлантиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқишнинг яна бир муҳим факти - халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва у билан алмашувдир. Бугунги кунга келиб Қўмита томонидан турли мамлакатларнинг 20 та халқаро давлат ва нодавлат тузилмалари билан ҳамкорлик ўрнатган.

Хусусан, Қўмита монополияга қарши курашиш сиёсатини ва ўз ходимларининг институционал салоҳиятини ошириш мақсадида Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД), Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ), АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги ва Жаҳон савдо ташкилоти (WТО) билан биргаликда ишлаб келмоқда.

Бундан ташқари, Қўмита МДҲ давлатларининг монополияга қарши курашиш органлари билан биргаликда рақобат сиёсатини ривожлантириш соҳасида улар билан имзоланган ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик меморандумлари доирасида мустаҳкам ҳамкорлик қилади.

Мамлакатда/Монополияга қарши сиёсат

Зиёда Ризаева, Виктор Абатуров, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

«Экономическое обозрение» журнали №9 (261) 2021

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар