АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижаларига изоҳ берди

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижаларига изоҳ берди

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс матбуотга баёнот бериб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижаларига изоҳ берди.

Хусусан, унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Ўзбекистон халқининг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш ҳуқуқидан фойдаланганини қўллаб-қувватлайди.

AҚШ Давлат департаменти ЙХҲТ/ДИИҲБ Миссиясининг овоз бериш жараёни тинч муҳитда ўтди ва сайловчиларнинг юқори фаоллиги билан ажралиб турди, деган баҳоларига қўшилди.

Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукумати ва ЙХҲТ/ДИИҲБ кузатувчи миссияси ўртасидаги ҳамкорлик яхшиланганини олқишлайди ва ЙХҲТ тавсияларининг сайловлар ҳамда фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни илгари суриш бўйича келгусида амалга оширилишини интиқлик билан кутмоқда.

“Биз Ўзбекистон ҳукумати билан икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга эга ушбу ва бошқа кўплаб масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттириш тарафдоримиз”, – дейилади Давлат департаменти баёнотида.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар