Президент Шавкат Мирзиёев 27 май куни Андижон вилоятидаги 105 гектар ерда «Машинасозлик ва электротехника саноат хаби» махсус зонасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Бу ҳақда вилоят фаоллари билан ўтказилаётган йиғилишда Президент маълум қилди.
- Ўзавтосаноат томонидан ушбу саноат хабида 2021-2023 йилларда 80 миллион доллар инвестиция эвазига, 8 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Жумладан, чўян деталларни қуйиш, уларга механик ишлов бериш, резина жипсловчи деталлар, автомобиль ойна тозалагичлари, шасси учун пружиналар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
Кеча мен шунингдек, электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича топшириқ бердим, - деди Шавкат Мирзиёев.
Президент томонидан таъкидланишича, ушбу лойиҳалар етарли эмас. Давлат раҳбари шуни инобатга олган ҳолда «Ўзавтосаноат» (Умурзоқов) ва «Элтехсаноат»га (Юнусов) бир ой муддатда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, тақдимот қилиш вазифасини юклади.
Изоҳ қолдириш