Январь ойида маҳаллий ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги енгил автомобиллар савдоси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,2%га ошиб, 28,6 минг донани ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида энг юқори фаоллик Бухоро, Қашқадарё, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилди.
Шу билан бирга, ўтган йилга нисбатан янги енгил автомобиллар сотуви Самарқанд ва Хоразм вилоятларида, шунингдек Тошкент шаҳрида камайди.
Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сегментида сотувлар ўтган йил январь ойига нисбатан 11%дан ортиқ ўсиб, 24 минг дондан зиёдни ташкил этди.
Айни пайтда хорижий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар реализацияси қарийб 4,4 минг донани ташкил этиб, ўтган йил январь ойига нисбатан 10%га камайди.
Электромобиллар бозор ўсишининг асосий драйверига айланди
Январь ойида электромобиллар савдоси 9%га ошиб, 6,1 минг донани ташкил этди.
Ҳудудий кесимда январь ойидаги сотувларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Пойтахтда 3,7 мингта электромобиль сотилиб, жами ҳажмнинг 62%дан ортиғини ташкил этди.
Кейинги ўринларда Самарқанд (3,5 баробар), Наманган (2,4 баробар), Сурхондарё (5 баробар) ҳамда Хоразм (3 баробар) вилоятлари қайд этилди.
Шу билан бирга, электромобилларнинг бирламчи бозори рекорд даражада 45,3%га ўсиб, 4,7 мингта электромобилни ташкил этди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш