Айрим вилоятларда давлат театрлари ташкил этилади

Айрим вилоятларда давлат театрлари ташкил этилади

“Республикада айрим давлат театрлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

  • Наманган ва Сирдарё вилоятларида – қўғирчоқ театрлари;
  • Навоий ва Тошкент вилоятларида – қўғирчоқ театрлари ва мусиқали драма театрлари фаолияти ташкил этилади.

Қўғирчоқ театрлари ва мусиқали драма театрлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида “дўстлар клублари” фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан:

  • Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Қўғирчоқ ясаш технологияси” ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш;
  • қўғирчоқ театри режиссёрлиги, актёрлиги ва драматургия йўналиши бўйича махсус сиртқи бўлимларни ташкил қилиш;
  • Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Қўғирчоқ театри рассоми” ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш чоралари кўрилади.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар