Банклар омонат фоизини сақланган ҳолда узайтириш амалиётини йўлга қўйди

Банклар омонат фоизини сақланган ҳолда узайтириш амалиётини йўлга қўйди

Бугунга келиб, барча тижорат банклари жисмоний шахслар учун кредит таътили эълон қилди. 9 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишда ҳам банклар шу каби оддий, лекин аҳолида ишонч ва ҳурмат уйғотадиган яна кўплаб ташаббуслар билан чиқиши мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, “Масалан, муддати тугаган омонатларнинг муддати узайтирилиб, бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинса, карантин вақтида уйида ўтирган аҳолига қулайлик яратилади"деб таъкидланган йиғилишда.

Банклар томонидан омонатчилардан ҳеч нарса талаб қилинмасдан – шартномани бир томонлама барча шартлари, шу жумладан, омонат фоизини сақланган ҳолда узайтириш амалиётини йўлга қўйилиши бошлаб берилди.

Бугунги кунга келиб, ушбу амалиётни жорий қилган банклар:

  1. Ипотекабанк;
  2. ЎзСаноатқурилишбанк;
  3. Инфинбанк;
  4. Асакабанк;
  5. Агробанк;
  6. Ориент Финанс банк;
  7. Hamkorbank.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар