Банкларнинг муаммоли кредитлари қолдиғи 10 трлн.сўмдан ошиб кетди

Банкларнинг муаммоли кредитлари қолдиғи 10 трлн.сўмдан ошиб кетди

Банкларнинг жами кредитлар қолдиғи 2021 йил 1 апрель ҳолатига 283,5 трлн.сўмни ташкил қилган. Бу ҳақда Марказий банк хабар қилди.
Шундан,
• юридик шахсларнинг – 226,7 трлн.сўмлик
• жисмоний шахсларнинг – 56,8 трлн.сўмлик кредит қолдиқлари мавжуд.

Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича:

  • 29,4 трлн сўмлик ипотека;
  • 12,1 трлн сўмлик автокредит ва истеъмол кредитлари;
  • 9,3 трлн сўмлик тадбиркорлик учун ажратилган кредитлари;
  • 5,9 трлн сўмлик микроқарз бўйича кредит қолдиқлари мавжуд.

Шунингдек, кредитлар таркибида муаммоли кредитлар (NPL) миқдори 10,2 трлн.сўмни ташкил қилиб, жами кредит портфелининг 3,6% ини ташкил қилган.
Йил бошига нисбатан муаммоли кредитлар миқдори 4,4 трлн.сўмга ошган ва бу асосан давлат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига:

• Хай-Тек банкнинг жами кредит портфели 201 млрд.сўмни ташкил қилиб, шундан 179 млрд.сўми ёки 89,4%и муаммоли кредитларга (NPL) айланган;
• Туркистон банкда кредит портфели 703 млрд.сўм, шундан муаммоли кредитлари 610 млрд.сўм ёки 86,7%;
• Мадад инвест банкда кредит портфели 123 млрд.сўм, шундан муаммоли кредитлари 57 млрд.сўм ёки 46,6%ни ташкил қилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар