“ЎзРТХБ” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, 15 – 21 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 135,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 26,3% га кўпдир.
Бунда сотувларнинг:
- 85,1% - биржа савдолари;
- 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари;
- 14,5% - электрон давлат харидлари;
- 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 829,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 39,4 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 846 та авторақамлар сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,2 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:
- 6,4% биринчи тоифадаги авторақамларга;
- 12,1% иккинчи;
- 11,5% учинчи;
- 13,1% тўртинчи;
- 19,5% бешинчи;
- 37,8% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 818,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Бензин
Ўтган ҳафтада биржада АИ-80 русумли автомобиль бензинининг нархи сезиларли пасайди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3,3 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензинининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129,4 минг сўмдан 9 168,4 минг сўмгача, яъни 9,5% га пасайди.
Ҳафта якунига кўра биржа бозорининг мазкур сегментида таклиф даражаси 3,1% га ўсган.
Биржа савдолари орқали бензинни сотиб олган харидорларнинг сони 32 тадан 143 тагача, яъни 4,5 баробарга ўсган.
Суюлтирилган газ
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 4 666,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва ундан 4 344,0 тоннаси, яъни 93,1% ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 110 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 874,1 минг сўмдан 3 836,9 минг сўмга, яъни 1,0% га пасайди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача ҳафталик котировкаси 3 855,8 минг сўмни ташкил этди.
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 301 857,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 120 957,0 тоннаси, яъни 40,1% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 24,2 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 504,7 минг сўмдан 501,4 минг сўмгача, яъни 0,6% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 216 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг ўртача ҳафталик котировкаси 499,3 минг сўмни ташкил этди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш