Болаларни 1-синфга қабул қилиш тартиби маълум қилинди

Болаларни 1-синфга қабул қилиш тартиби маълум қилинди

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари тажриба-синов тариқасида электрон шаклда амалга оширилади.

Қабул жараёнлари 2 босқичда бўлади:

1-босқичда ота-оналар 2021 йилнинг 15 июнидан 5 июлига қадар my.maktab.uz электрон плафтормаси орқали рўйхатдан ўтиб, фарзандлари 1-синфга чиқадиган мактабларни танлайдилар. Бунда 3 та мактабни танлаш имконияти берилади.

- Биринчи мактаб - ота-она доимий истиқомат қилаётган микроҳудуддаги мактаб;

- Иккинчи ва учинчи мактаблар - ота-оналарнинг ихтиёрий танлови асосида фарзандларини қатнаши учун қулай бўлган мактаблар.

2-босқичда 2021 йилнинг 6 июлидан 31 июлга қадар ота-оналар электрон плафторма орқали танлаган биринчи мактабга, яъни бириктирилган микроҳудуддаги мактабга ҳужжатларини топширадилар, бунда ҳужжатларни топшириш тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади.

Агар ота-оналар микроҳуддуддаги мактабни эмас, бошқа мактабларни танлаган бўлса, яъни электрон рўйхатдан ўтиш вақтида танлаган иккинчи ёки учинчи мактабларнинг бирида бўш ўринлар бўлган тақдирда 1-15 август кунлари ҳужжатларини топширишлари мумкин бўлади.

Қолган ҳудудларда 1-синфга қабул анъанавий шаклда, яъни бевосита мактабда амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 15 июндан -15 июлга қадар доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги мактабга фарзандларини 1-синфга жойлаштриш учун ҳужжатларини бевосита топширишлари мумкин.

Шунингдек, 16 июлдан 15 августга қадар ота-оналарга ихтиёрий танлов асосида бошқа мактабларга, яъни микроҳудудига кирмаса ҳам бўш ўринлар бўлса, фарзандларини 1-синфга қабул қилиш учун бошқа мактабга ҳужжатларини топшириш имконияти берилади.

Эслатиб ўтамиз, “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонунга асосан болалар 1-синфга етти ёшга тўладиган йилда (2014 йил 1 январидан 31 декабригача туғилган болалар) қабул қилинади.

Мазкур қонун талаблари мулкчилик шаклидан қатъи назар барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар