ДХХнинг собиқ биноси 19,8 млн. долларга сотилди

ДХХнинг собиқ биноси 19,8 млн. долларга сотилди

Йирик кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш жараёнлари бўйича Давлат тендер комиссиясининг қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда Давлат активларини бошқариш агентлиги.

Унга кўра:

- Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишуви манзилида жойлашган “Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси” биноси бўйича 78,0 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан – “Metro Plaza” МЧЖ;

- Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси манзилида жойлашган “Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси бўйича 74,2 миллиард сўм сотиб олиш нархи билан – “QUADRO IH DMCC” компанияси;

- Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси манзилида жойлашган собиқ “Марказий бино” бўйича 210,0 миллиард сўм (19,8 млн. доллар) сотиб олиш нархи билан – “METROPOL GROUP” МЧЖ савдо ғолиби, деб топилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги савдо ғолиблари билан давлат активининг сотилиши юзасидан олди-сотди шартномасини расмийлаштириш ишларини бошлайди.

Шу билан бирга, “Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси, “Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ва “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖни хусусийлаштириш жараёнлари давом этаётганлиги маълум қилинади.

Савдо жараёнларининг ҳозирги босқичи натижалари бўйича Давактив агентлиги томонидан барча иштирокчиларга расмий хабарномалар юборилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар