“Эконометрика ва иқтисодий-математик моделлаштириш” илмий мактаби ташкил этилди

“Эконометрика ва иқтисодий-математик моделлаштириш” илмий мактаби ташкил этилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Иқтисодиётда математик методлар» кафедрасида «Фидокорона меҳнатлари» ордени соҳиби, и.ф.д., проф. Турсун Шодиев раҳбарлигида “Эконометрика ва иқтисодий-математик моделлаштириш” илмий мактаби ташкил этилди.

Мазкур мактаб янги илмий йўналишларда фаолият олиб бориб, республикамиз иқтисодиётидаги мавжуд муаммоларни ечиш йўлида ёш олимларни бирлаштиради ва улардаги илғор ғояларни амалиётга татбиқ этишда кўмаклашади.

Маълумот учун, профессор Турсун Шодиев “Иқтисодий математик усуллар ва моделлар, эконометрика” йўналишдаги йирик илмий мактаб яратган, нафақат республикамизда, балки чет элларда ҳам танилган иқтисодчи олим ҳисобланади. Олим АҚШнинг Фулбрайт профессорлар ассоциациясининг аъзоси.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар