Фарғона – Истанбул йўналиши бўйича янги авиақатнов йўлга қўйилади

Фарғона – Истанбул йўналиши бўйича янги авиақатнов йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Фарғона – Истанбул йўналиши бўйича янги мунтазам қатнов йўлга қўйилишини маълум қилди.

Қатновлар 3 апрелдан ҳафтасига икки марта, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади:

Фарғона – Истанбул: учиш - 08:50, қўниш - 12:30;
Истанбул – Фарғона: учиш - 14:00, қўниш - 20:50 .

Фарғона – Истанбул йўналишида “иқтисодий” тоифа учун бир томонлама чипта нархи – 4 533 457 сўмдан, “иқтисодий” фойдали таклифи – 3 631 917 сўм, бизнес тоифаси учун 7 353 988 сўм.

Истанбул – Фарғона йўналишида “иқтисодий” тоифа учун бир томонлама чипта нархи – 4 591 189 сўмдан, “иқтисодий” фойдали таклифи – 3 748 107 сўм, бизнес тоифаси учун 9 059 526 сўм.

Aвиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, Uzbekistan Airways Sales офисида ёки агентларнинг офисларида сотиб олиш мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар