Маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади

Маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади

13 июль душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов маълум қилди.

Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.

Чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади.

Шунингдек, карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказишда темирйўл ва автобуслардан фойдаланилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар