Дастлабки маълумотлар бўйича 2023 йилнинг ҳисобот даврида вилоят корхоналари томонидан 23 944,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 103,6 % ни ташкил этди.
Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, 22 241,9 млрд. сўмни, жами саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 92,9 %ни ташкил этди.
Шунингдек, тоғ-кон саноати улуши - 0,6%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим ҳосил қилиш улуши – 5,8%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,7%ни ташкил этилгани қайд этилди.
Ишлаб чиқарадиган саноат таркибидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (29,9%), озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (13,8%), бошқа нометал менерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш (13,2%) ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш (12,9%) йўналишлари энг юқори улушга эга бўлди.
Вилоят ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 18,1%ни ташкил этиб, 2022 йил мос даврига нисбатан 1,9 пунктга пасайгани кузатилди.
Ҳудудлар кесимида ҳисобот даврида вилоятда жами саноат ишлаб чиқаришидаги юқори улуш Фарғона шаҳри (26,4%), Қўқон шаҳри (17,6%), Учкўприк (8,1%), Тошлоқ (7,4%), Қўштепа (6,5%) туманлари ҳиссасига тўғри келди.
Aҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг тақсимланиши, вилоят бўйича ўртача 5 793,6 минг сўмни ташкил этиб, йирик саноат корхоналари жойлашганлиги ҳисобига Фарғона шаҳри (19 912,1 минг сўм), Қўқон шаҳри (13 819,8 минг сўм), Қувасой шаҳри (11 768,7 минг сўм), Тошлоқ тумани (8 214,8 минг сўм), ва Учкўприк (8 118,9 минг сўм) туманида ўртача вилоят кўрсаткичидан юқори бўлгани кузитилди.
Бугунги кунда вилоятда 12 597 та саноат корхоналари рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 7 949 таси (ёки 63,1 %) фаолият кўрсатиб келмоқда.
Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5 279,3 млрд. сўмни, ва 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 101,3%ни, унинг жами саноатдаги улуши эса 22%ни ташкил этгани қайд этилди.
Ҳудудлар кесимида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг вилоят жами ҳажмидаги энг юқори улуши Учкўприк туманига тўғри келиб, 979,9 млрд. сўмни (ёки жами истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 18,6%), Қўқон шаҳрида 822,7 млрд. сўмни (15,6%), шунингдек, Фарғона шаҳрида 504,2 млрд. сўмни (9,6%) ташкил этди.
Фарғона вилояти бўйича аҳоли жон бошига истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши 1317,0 минг. сўмни ташкил этган. Бунда ҳудудлар бўйича Учкўприк туманида 4112,7 минг сўм, Қўқон шаҳрида 2690,9 минг сўмга сўмга тўғри келди.
Изоҳ қолдириш