Фарғона вилояти 2023 йилнинг дастлабки 9 ойида Италия билан умумий савдо айланмасиниг миқдори 12 757,9 минг AҚШ долларини ташкил қилди. Жами савдо айланмасининг 57% (ёки 7 238 минг AҚШ доллари) импорт ҳиссасига тўғри келган бўлса, 43% (ёки 5 520 минг AҚШ доллари) экспорт улушига тўғри келган.
Шундан вилоят ташқи савдосида Италия давлати улуши 0,86% ни, импортида 0,75% ни ва экспортида 1,05% улушни эгаллади. Жорий давр мобайнида ҳудуднинг Италия билан савдо балансида салбий салдо қайд етилишига қарамасдан, аввалги йилларга нисбатан қисқараётганани кўриш мумкин.
Экспорт қилинган махсулотлар таркибини асосан текстил ва бошқа махсулотлар ($5 519,7 минг) ташкил қилган.
Импорт қилинган махсулотлар таркибини асосан машина ва ускуналар ($4 579,8 минг), кимёвий махсулотлар ва улардан тайёрланган буюмлар ($1 886,1 минг), озиқ-овқат махсулотлар ($395,1 минг) ва бошқа махсулотлар ($371,7 минг) ташкил қилган.
2016-2022 йиллар кесимида ташқи савдо фаолияти бўйича энг юқори импорт2022 йилда ($12 512 минг) амалга оширилган бўлса, 2021 йилги экспорт ҳажми ($3 075 минг) ушбу йиллар оралиғидаги энг юқории ҳисобланади. Уммуман олганда 2016-2022 йилларда экспортнинг номинал қиймати 2,41 баробар ўсган бўлса, ушбу кўрсаткич импортда 2,46 баробарни ташкил этган.
Акбарали Абдурахмонов
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази
Изоҳ қолдириш