Инфографика: 2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари

Инфографика: 2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари

Биринчи чоракнинг асосий макроиқтисодий натижаларини Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Руслан Aбатуров таҳлил қилди.

Ўзбекистонда инфляция даражаси пасайишда давом этмоқда, нархларнинг кўтарилиши биринчи чоракда 2,5% ни, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан эса - 2,8% ни ташкил этди. Бироқ, инфляциянинг асосий омили озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши бўлиб, улар 2020 йил декабрга нисбатан 3,1 фоизга ўсди, шу билан бирга ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пасайиш кузатилди (2020 йилнинг дастлабки 3 ойида 4,3 фоизга). Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши 1,7% даражасида сақланиб қолди, аммо хизматлар нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тез суръатларда ўсди - ўтган йилнинг шу даври нисбатан 2,7%, жорий йилнинг дастлабки уч ойида 1,5%.

Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига глобал инқироз таъсир кўрсатмоқда, бу ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ўсиш суръатларининг пасайишида ифодаланади, ташқи савдонинг пасайишида (бу асосан олтин экспортининг тўхташи билан боғлиқ) ўз аксини топмоқда. Умуман олганда, Ўзбекистон иқтисодиёти инқирозгача бўлган динамикага қайтишга фаол интилмоқда.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар