Инфографика: Ўзбекистоннинг Россия Федерацияси билан савдоси

Инфографика: Ўзбекистоннинг Россия Федерацияси билан савдоси

Шу кунларда Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турибди. Ушбу воқеа фонида "ЭО" таҳририяти Ўзбекистоннинг Россия билан савдосида юз берган ўзгаришлар бўйича расмий статистикани ўрганиб чиқди.

Россия асосан тўқимачилик, пойабзал, озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги хом ашёси, каучук, металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотларни сотиб олади. Шу билан бирга Ўзбекистон Россиядан машина, асбоб-ускуна, ёғоч, кимё саноати моллари ва минерал маҳсулотларни сотиб олади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди.

Январь-октябрь ойларида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 5,9 млрд. долларни ташкил этди.

Жорий йилнинг январь ойидан октябрь ойигача Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Россияга 1,7 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Россиядан 4,2 млрд долларлик маҳсулот сотиб олди.

Жорий йилнинг 10 ойи якунлари бўйича Россия федерациясига Ўзбекистон экспортининг асосий улуши: озиқ-овқат маҳсулотлари 273 млн. доллар; кимё маҳсулотлари 105 млн. доллар; энергия ва нефт маҳсулотлари - 87,6 млн. доллар; металлар ва улардан олинадиган маҳсулотлар - 71 млн. долларни ташкил этди.
Россиядан импорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари 611 млн долларни; кимё маҳсулотлари - 501 млн доллар; энергия ва нефт маҳсулотлари - 303 млн доллар; металлар ва улардан олинадиган маҳсулотлар - 796 млн. долларни ташкил этди.

Айни пайтда давлатлар 150 дан ортиқ қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда, уларнинг умумий қиймати қарийб 14 миллиард долларни ташкил этади.

Россия Президенти Ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича II Фоурм иштирокчиларига мурожаатида 2020 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси қарийб 16% га ошиб, 6 млрд.долларга яқинлашганини, 2021 йилнинг дастлабки тўққиз ойида эса унинг ўсиши 6% дан ортиқни ташкил этганини таъкидлади. Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони сўнгги 2,5 йил давомида 4 баробар кўпайиб, икки мингдан ошди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар