Инфографика: Андижон вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Инфографика: Андижон вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Экспертлар вилоятнинг сўнгги йилларида юз берган фаол ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларини тақдим этди.

Сўнгги йилларда Андижон вилоятида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Йирик саноат корхоналари сони сезиларли даражада кўпайди, алоқа ўрнатилди, ижтимоий объектлар ва кўп хонадонли уй-жойлар қурилди.

2017-2020 йиллар давомида вилоят Ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 24% дан 38,5 трлн. сўмга, саноат ишлаб чиқариши 8 трлн. сўмдан 36 трлн. сўмга (97% ўсиш) ошди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 12% га, 2016 йилдаги 12 трлн. сўмдан 2020 йилда 27 трлн. сўмгача ўсди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 36 мингдан 2020 йилда 42 минггача 17 % кўпайди.

Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 47 км газ қувурлари ва 1553 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

Шу давр мобайнида 180 мингга яқин иш ўрни яратилди.

Ушбу вилоят аҳолиси мамлакат аҳолисининг умумий 10% ини ташкил этади, вилоят ҳудуди эса республика ҳудудининг атиги 1 фоизини ташкил этади. Кўп қаватли уйлар қуриш орқали аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, ўтган беш йил давомида вилоятда 5 224 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 17 минг ўрин, мактабларда 37 минг ўрин, шифохонада 4,3 минг ўринга мўлжалланган коекалар жойлаштирилди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг июнь ойида янги шаҳар – "Янги Андижон" қурилиши бошлаб юборилди. Умумий майдони қарийб 4000 гектар бўлган янги шаҳарнинг бош режасига кўра, 1 439 гектар бино, жумладан, уй-жой, савдо ва кичик саноат зоналари, 1 820 гектар яшил майдон, 223 гектар ижтимоий ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси, шунингдек, 499 гектар кўчалар ва йўллардан иборат бўлади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар